2021 йил 14 декабрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан Европа Амброзетти уйи ҳамда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистондаги давлат ва хусусий корхоналарнинг 50 та етакчи топ-менежери иштирокида “Ўзбекистонда мустаҳкам ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда ўзбекистонлик ишбилармон доира вакиллари Италия, Европа ва уларнинг бизнес ҳамкорлари билан иқтисодий, маданий ва сиёсий алоқаларни кенгайтириш орқали мамлакатнинг ўсишига, унинг халқаро жойлашуви ва жозибадорлигини янада оширишга қаратилган бир қатор мавзуларда муҳокамалар ўтказишди.
Европа Амброзетти уйи 1965 йилда ташкил топган бўлиб, унинг штаб-квартираси Италиянинг Милан шаҳрида жойлашган. У дунёдаги энг машҳур хусусий таҳлил марказларидан бири ва консалтинг фирмаси ҳисобланади. Унинг вазифаси ўз мижозлари учун барқарор ривожланишга кўмаклашиш, шунингдек, самарали бошқарув бўйича маслаҳат, доимий касбий таълим, тадқиқот хизматлари, семинарлар ва тадбирлар орқали иқтисодиёт ва жамиятнинг келажагига ҳисса қўшишдир.
Энг яхши халқаро амалиёт сифатида эътироф этилган Европа Амброзетти уйининг асосий ташаббуслари — 350 дан ортиқ директор иштирок этадиган “Дунё, Европа ва Италия ҳақида маълумот тўплаш” форуми ва 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида жаҳон иқтисодиётига таъсир кўрсатиб келаётган мегатрендларни имтиёзли кузатиш ва стратегик саноат сценарийларига эга бўлган — “Амброзетти Клуби” бизнес ҳамжамиятга муносиб хизмат кўрсатмоқда.
Европа Амброзетти уйининг Ўзбекистон билан танишуви 2019 йилда ташкилот Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляковни “Бир макон, бир йўл” саммити доирасидаги делегацияни қабул қилганида бошланди. 2020 йилда 1000 дан зиёд иштирокчини ўзида жамлаган икки томонлама бизнес-конференция давом эттирилди, унда Италия ташқи ишлар вазири Луиджи Ди Майо ва бош вазир ўринбосари Сардор Умурзақовлар ҳам иштирок этишди. У 2021 йил 24 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Италия — Марказий Осиё конференциясида Италия делегациясига киритилган ягона хусусий фирма бўлиб, глобал жозибадорлик индексини, яъни хорижий инвестициялар учун мамлакатларнинг жозибадорлик даражасини баҳолайдиган махсус йиғма индексни тақдим этди.
Сўнгги ойларда Амброзетти раҳбарияти Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари билан қизғин суҳбатлар ўтказиб келмоқда. Жорий давра суҳбатида “Амброзетти платформаси Ўзбекистонда” ташаббуси тақдим қилинди. Ушбу ташаббус Европа Амброзетти уйининг илғор тажрибасини, барқарор ва инклюзив ўсишга кўмаклашиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва аниқ белгиланган ҳаракатлар дастури орқали минтақавий ва глобал кўринишни кучайтириш мақсадида ўзбек бизнес етакчиларининг тажрибаси ва кўриниши билан уйғунлаштиришга қаратилган.
Мазкур платформа Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда, айниқса, Италия жаҳон миқёсида етакчилик қиладиган, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган тармоқларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга туртки берадиган муҳим қадам бўлади.
Шу нуқтаи назардан, “Тараққиёт стратегияси” марказининг ижрочи директори Элдор Тулаков модераторлик қилган давра суҳбати ўз ичига институционал дастурий чиқишлар, муҳокамалар сессиясини қамраб олди.
Суҳбат асносида Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Манлио Ди Стефано, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Агостино Пинна, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича Европа Амброзетти уйи бош директори Лука Миральялар сўзга чиқдилар. Тадбир давомида Ҳарвард университети тарих фанлари профессори Найл Фергюсоннинг “Жаҳон ва Европа ҳамда Италия ҳақида маълумотларни тўплаш” 47-форумидаги чиқиши намойиш этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати