2022 йилнинг 4 январь куни амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг Евроосиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида Тошкент шаҳридаги «Lotte Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «Икки томонлама ҳамкорлик ва давлат бошқаруви соҳасида тажриба алмашиш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Марказий Осиё халқаро институти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқ дипломатияси маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ходимлари ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида делегация етакчиси Ўзбекистон–Хитой муносабатлари ҳақида сўз юритиб, сўнгги йилларда ҳар икки давлатда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришлар, тизимли ислоҳотлар борасидаги уйғунликка алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари, Хитойнинг ташқи сиёсати, Марказий Осиё билан муносабати, айниқса Ўзбекистон билан алоқаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
— Ўзбекистонда мамлакат раҳбари бошчилигида очиқ, конструктив ва самарадор сиёсат олиб борилаётгани, қолаверса, республика иқтисодиёти жадал суръатда ўсиб бораётганининг яққол ифодасидир, – дейди жаноб Ли Хуэй. – Биз энг муҳим стратегик шерик давлат вакиллари сифатида мамлакат эришаётган ютуқлардан беҳад мамнунмиз. Ҳамкорлигимиз, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз изчил давом этишига қатъий ишонамиз.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон–Хитой муносабатлари ва турли соҳалардаги амалий шериклик, Давлат бошқаруви мавзуси, жумладан Хитой Коммунистик партиясининг 19-чақириқ VI-пленуми якунлари, Хитойнинг Марказий Осиёга доир сиёсати ва «Хитой–Марказий Осиё» доирасидаги ҳамкорлик, Минтақавий ва халқаро кун тартиби, жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Элдор Туляков, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори;
— Бугунги кунга келиб Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ёрқин мисоли сифатида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2020 йил пандемия даврида 6,4 млрд АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2021 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига бу кўрсаткич 6,7 млрд АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ўзбекистон ташқи савдосидаги импортнинг 22 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келса, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 10 фоизи, айнан Хитойга экспорт қилинади.
Шу билан бирга, тадбирда икки мамлакатнинг етакчи «ақл марказлари» ҳамкорлигини янада кенгайтириш орқали турли соҳаларда аниқ натижаларга эга бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Шунингдек, сўзга чиққан маърузачилар томонидан мамлакатлар ўртасидаги Буюк Ипак йўли пайдо бўлган даврларда бошланган, асрлар мобайнида давом этиб келаётган алоқалар, айниқса кейинги йилларда мисли кўрилмаган даражада ривожланиб, мутлақо янги босқичга, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани қайд этилди. Хусусан, икки давлат БМТ, ШҲТ каби кўплаб йирик халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган ушбу тадбирда икки мамлакатнинг кенг кўламли ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган ғоя, таклиф ва мулоҳазалар илгари сурилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати