2022 йилнинг 10 январь куни «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков Тошкент давлат шарқшунослик университети таклифига биноан Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасининг мазмун-моҳияти билан университет профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимларини таништириш мақсадида тақдимот ўтказди.
Тақдимот давомида Элдор Туляков Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида Ҳаракатлар стратегияси доирасида бошланган халқчил ислоҳотлар узвий давом эттирилгани, хусусан ҳужжат ўзида бугунги глобаллашув жараёнларидан келиб чиққан ҳолда еттита йўналишни жамлаганлиги, шу билан бирга ҳар бир йўналишда белгилаб берилган вазифаларни бажаришга қаратилган юзга яқин мақсадларни мужассам топганлиги билан ҳам аҳамиятли эканлигини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси нафақат келгуси беш йиллик тараққиётни, балки мамлакатнинг узоқ йиллик барқарор стратегиясини белгилаб берувчи ҳужжат эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Тадбир давомида жамият тараққиёти учун ҳисса қўшадиган кадрларни етиштириб беришда ўз ўрнига эга бўлган университет жамоаси фаолиятига бевосита яқин бўлган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг олтинчи – Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш ҳамда еттинчи – Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналишларида назарда тутилган мақсадлар бўйича университет жамоаси томонидан бир қатор таклифлар билдирилди.
Тақдимот якунида университет профессор-ўқитувчилари томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнлари билан фуқароларни ўз вақтида ва самарали таништириб боришда “Тараққиёт стратегияси” марказининг алоҳида ўрни борлиги эътироф этилиб, Марказ жамоасига миннатдорлик билдирилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати