2017 йил 14 февраль куни «Тараққиёт стратегияси» маркази ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари Марказ томонидан тайёрланган таҳлилий-қиёсий материаллар, рисола, тўплам, брошюра, турли инфографикалар, шунингдек «Ўзбекистон стратегияси» журнали орқали маҳаллий ва халқаро жамоатчиликка мунтазам ёритиб борилди. Бу каби сайъ-ҳаракатлар ҳозир ҳам жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган тўпламда Сиз 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган 7 та устувор йўналиш ва уни амалга оширишга қаратилган 100 та мақсад ҳамда кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати