2022 йил 25 февраль куни Адлия вазирлиги томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда “Стратегик ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш: якуний таҳлил ва янги чақириқлар” мавзусида халқаро анжуман ташкил этилди.
Адлия вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Судьялар олий мактаби, вазирлик ва марказий идоралар ходимлари, тадқиқотчилар, фуқаролик жамияти институти вакиллари ҳамда Буюк Британия, Хорватия, АҚШ каби давлатларнинг Адлия вазирликлари экспертлари, шунингдек БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили (UNDP), Европа Иттифоқи (EU) ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари иштирок этган мазкур анжуманда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган стратегик ислоҳотларнинг ҳуқуқий таъминланиши якуний таҳлил қилиниб, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижроси доирасида юридик ҳамжамият олдида турган янги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир аввалида ўзбекистонлик соҳа вакиллари томонидан миллий ҳуқуқ тизимининг ривожланиши ва мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб ўтилди. Жумладан, иштирокчиларга сўнгги беш йил давомида норма ижодкорлиги, қонунчилик базасини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар қайд этилди. Шунингдек, ўтган даврда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг 300 га яқин қонун, 4 мингдан ортиқ Президент ҳужжатлари қабул қилинганлиги ҳам эътироф этилди.
Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўз маърузасида қабул қилинган қонунлар ва дастурларни ишлаб чиқиш жараёнларида жамоат ташкилотлари ҳамда аҳолининг фаол иштироки ортганлигини таъкидлаб ўтди.
— Ушбу жараёнлар тизимли давом эттирилганлиги сабаб, фуқароларда ислоҳотларга бўлган дахлдорлик ҳисси ортиб, ўтказилаётган жамоатчилик муҳокамаларида фаол иштирок этмоқда. Шу билан бирга, жойларда давлат органларининг ҳар бир бўғинида халқ билан мулоқот қилиш тизимли равишда йўлга қўйилди.
2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида ҳам “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан давлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятлари билан фаол ҳамкорликда жамоатчилик назорати амалга ошириб борилади.
Тадбир якунида Адлия вазирлиги ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда келгусида ҳам тараққиёт стратегияси ижроси доирасида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда стратегик ислоҳотларни сифатли ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда бу каби конференцияларни доимий равишда ўтказиб бориши таъкидланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати