2022 йил 3 март куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилган «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё малакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусидаги юқори даражадаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади.
Ушбу нуфузли анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусини амалга ошириш доирасида ташкил этилган бўлиб, анжумандан кўзланган асосий мақсад – Марказий Осиё давлатлари ўртасида Қўшма ҳаракат режаси (ҚҲР)ни амалга ошириш доирасида терроризмга қарши ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Гибрид форматда ташкил этилган тадбирда ХХР, Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда бошқа минтақалар мамлакатларидан 600 нафарга яқин юқори мартабали шахс, миллий ва хорижий «ақл марказлар»ининг етакчи экспертлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари мутахассислари иштирок этишмоқда.
Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан иштирокчиларга йўлланган мурожаатнома ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, тадбирнинг очилиш маросимида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро конференция иштирокчиларига онлайн тарзда видеомурожаат йўллади.
Анжуманда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари – Контртеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков ҳамда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари томонидан терроризм халқаро тинчлик ва хавфсизликка энг жиддий таҳдидлардан бири эканлиги, шу боисдан барқарор тараққиёт ва умуминсоний ҳуқуқларга тўсқинлик қилувчи терроризмнинг барча кўринишига нисбатан кеcкин муносабатда бўлиш лозимлиги эътироф этилди.
Куннинг иккинчи қисмида иштирокчилар сессияларга бўлинган ҳолда кун тартибида назарда тутилган мавзуларни атрофлича таҳлил қилиб, бугунги кунда давлатлар томонидан терроризмга қарши курашишда қўлланиб келинаётган тажриба юзасидан ўзаро фикр алмашишди.
Шунингдек, халқаро анжуман доирасида «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Покистоннинг Center for Global & Strategic Studies (CGSS) тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар ушбу ҳамкорлик мемарандуми доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олишди.
Анжуман ўз ишини 4 март куни ҳам давом эттиради. Тадбир якунида Тошкент декларацияси ва Қўшма ҳаракатлар режасининг янги таҳрири қабул қилинади.
«Тараққиёт стратегиями» маркази
Ахборот хизмати