• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

БЕЛЬГИЯ АНАЛИТИК МАРКАЗИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Жорий йилнинг 8 март куни Брюсселда (Бельгия) “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Э.Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари International Crisis Group вакиллари Европа ва Марказий Осиё бўйича дастурлар директори Ольга Оликер хоним бошчилигида учрашув ўтказдилар.

International Crisis Group Белгиядаги таҳлилий марказ бўлиб, унинг фаолияти минтақадаги можароларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, ICG можаролардан олдин ва кейин ҳам тадқиқотлар олиб боради. Бундан ташқари, ICG глобал муаммоларнинг фуқаролик жамиятига таъсирини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ольга Оликер хоним таъкидлаганидек, ICGнинг устуворлиги низоларни ва таҳдидларни аниқлаш учун ўз вақтида таҳлил қилишдир. Шу билан бирга, ICG нашрлари ахборот бюллетенлари шаклида дунёнинг 78 мамлакатидан фаол абонентлар ва фойдаланувчилар орасида тарқатилади. ICGнинг асосий ҳамкори Европа Кенгаши ҳисобланади.

Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Э.Туляков International Crisis Group вакилларини 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида кўзда тутилган асосий иш йўналишлари билан таништирди. Бундан ташқари, ушбу стратегия бошқа масалалар билан бир қаторда низолар ва таҳдидларга қарши курашиш, инқироз ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек, ёшларни турли таъсир ва оқимлардан ҳимоя қилишга қаратилганлигини таъкидлади. Бундай чора-тадбирлар қаторига камбағалликни қисқартириш, ёшларнинг олий маълумот даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, муҳтож қатламларни ижтимоий кафолатлар билан тўлиқ қамраб олиш, мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мос келадиган пенсияларнинг бир текис оширилиши, ёшларни ахлоқий асосларни бузишга олиб келадиган ҳаракатлардан ҳимоя қилиш, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғоялари, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши кучли ва барқарор иммунитетни шакллантириш ва бошқаларни келтириш мумкин.

Учрашув чоғида ҳамкорлик масалалари International Crisis Group билан томонларни қизиқтирган соҳаларда муҳокама қилинди. Учрашув якунлари бўйича томонлар Марказий Осиё мамлакатларида глобал муаммоларнинг фуқаролик жамиятига таъсири каби соҳаларда қўшма тадқиқотлар олиб боришга тайёр эканликларини билдирдилар.

“Тараққиёт стратегияси” маркази

Ахборот хизмати