Мана ўн кундирки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 24 июндаги қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилмоқда.
Республикамиздаги барча даражадаги идора ва ташкилотлар каби “Тараққиёт стратегияси” маркази жамоаси ҳам ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари иштирокида Марказ платформаси ҳамда ҳудудларда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаларига бағишланган тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, 2022 йилнинг 29-30 июнь кунлари “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбирлар ташкил этилди.
Вилоятлар ҳокимликлари ходимлари, вилоят Кенгаши депутатлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этган тадбирларда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Фаррух Хакимов томонидан Конституциявий қонун лойиҳасида фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқлари, хусусий мулкчилик, иқтисодий фаолиятнинг эркинлигини ҳимоя қилишга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан мазкур қонун лойиҳаси айни кунда кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокамадан ўтказилаётгани, Конституцияга киритилаётган таклифларда фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқлари, шу жумладан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтириш, оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини кафолатлашга қаратилган нормалар киритилаётганлиги қайд этилди.
Тадбир якунида барча фуқаролар ушбу қонун лойиҳаси муҳокамаларида фаол иштирок этишга чақирилиб, Конституциявий қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар бўйича маълумотларни ўз вақтида ва сифатли етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни юқори эканлиги эътироф этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати