2022 йилнинг 29 июль куни Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Циндао шаҳрида ХХРнинг хорижий тилларда адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш департаменти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) котибияти раҳбарлигида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ҳамда таҳлил марказлари иштирокида «Келажакни биргаликда белгилаб, тараққиётнинг янги йўлини бошлаймиз» мавзусида халқаро форум ташкил этилди.
ХХР хорижий тиллардаги адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш департаменти раҳбари Ду Чжаньяань, Циндао партия қўмитаси доимий аъзоси ва Хитой-ШҲТ минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорлигини бошқариш қўмитаси раҳбари Чжан Синьчжу, шунингдек, ШҲТ Бош котибияти ўринбосари Григорий Логинов, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Фарход Aзриев, Хитойнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Юй Хунцзюнь, Тожикистоннинг Хитойдаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Гулчеҳра Умариён, Aрманистоннинг Хитойдаги элчихонасининг муваққат ишлар бўйича вакили Элина Мкртчян, ХХР Савдо вазирининг собиқ ўринбосари Вэй Цзяньголар иштирок этган халқаро форумда «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳам маъруза билан қатнашди.
Жумладан, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков «Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси: иқтисодий ва сармоявий салоҳият» мавзусида онлайн форматда сўзлаган нутқида Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгаришларнинг бир қанча муҳим йўналишлари ҳамда истиқболда белгиланган иқтисодий мақсадлар бўйича маълумот бериб ўтди.
— Таъкидлаш жоизки, ўтган беш йилликда солиқларнинг умумий сони 13 тадан 9 тага, мол-мулк солиғи ставкалари эса 5 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилди. Иқтисодиётнинг ўртача йиллик ўсиши кўрсаткичи 5% атрофида, саноатнинг ўсиши ўртача 8 фоизни ташкил этмоқда. Марказий банкнинг валюта захиралари ҳажми эса 27 миллиард доллардан 35 миллиард долларга кўтарилди.
Ушбу амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар йиллик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг уч баробар ошишига олиб келди. Ҳукумат маълумотларига кўра, 2021 йилда тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 25 миллиард долларга етган. Натижада, сўнгги олти йил ичида 59 мингга яқин инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 2,5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Европанинг умумий имтиёзлар тизимига (GSP+) кирди, бу эса бож харажати паст бўлган ҳолда савдо қилиш имконини беради. Шу билан бирга, Ўзбекистон халқаро ҳамкорлик ва инвестициялар орқали Қирғизистон, Хитой, Aфғонистон ва Жанубий Кавказни боғлайдиган муҳим транспорт йўлагига айланиши эҳтимолдан йироқ эмас.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида Ўзбекистон учун барча соҳалардаги кейинги ислоҳотлар учун асос бўлиб хизмат қиладиган 7 та йўналиш ва 100 та аниқ мақсадлар белгиланган. Жумладан, Тараққиёт стратегиясида иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни – 1,6 баравар ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш учун асос яратиши лозим бўлган бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Шунингдек, иқтисодиётни янада эркинлаштириш, аксарият соҳаларни хусусийлаштириш, рақобатни таъминлаш, монополлаштиришга барҳам бериш, кўпроқ хорижий инвестицияларни жалб этиш, нарҳларни барқарорлаштириш, “иқтисоднинг ҳаракатлантирувчи соҳалари”ни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларга кўпроқ ваколат беришга қаратилган мақсадлар ҳам белгиланган.
Форум доирасида иштирокчи маърузачилар томонидан ШҲТ ривожланишининг янги йўлида алоқа ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашнинг аҳамияти янада сезиларли бўлиши ва маданий алмашинувни ривожлантириш ва цивилизациялар ўртасида ўзаро маслаҳатлашув ҳамда ҳамкорлик, кўп қутблилик ва умумий ривожланиш тамойилларига риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди. Бу жараёнда оммавий ахборот воситалари ва таҳлилий марказларнинг «Шанхай руҳи»ни тарғиб қилишдаги ўрни юқори эканлиги алоҳида эътироф этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати