2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурларининг жойлардаги ижроси натижаларини аҳолининг кенг қатламига мунтазам етказиб бориш ҳамда унинг ижросида фуқароларнинг бевосита иштирокини таъминлаш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан “Инсон қадри” онлайн портали ишлаб чиқилди.
Ушбу портал орқали халқимиз Давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси билан батафсил танишишлари, шунингдек, тегишли йўналиш ва унда амалга оширилиши белгиланган ишлар ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкин.
Шу нуқтаи назардан, Марказ томонидан давлат идоралари ҳамда аҳолини портал имокониятларидан хабардор қилишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг 11 август куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида “Инсон қадри” онлайн платформаси – ҳаётда ва назоратда” мавзусида семинар ташкил этилди.
Унда, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзолари, Адлия, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Қишлоқ хўжалиги, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг масъул ходимлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси устидан жойларда жамоатчилик назоратини ўрнатишда нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг ролини ошириш, ушбу жараёнда “Инсон қадри” онлайн платформаси имкониятларидан кенг фойдаланиш юзасидан амалий кўникмаларни шакллантириш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Дастлаб, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўзининг кириш нутқида сўнгги йилларда муҳим стратегик ҳужжатлар ижросини таъминлаш, Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини назорат қилиш борасида фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назорати сезиларли даражада ошганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Бахтиёр Машарипов Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда ННТнинг ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди.
– Бугунги кунда ЎзННТМА ҳамда ҳудудий ННТлар томонидан Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Давлат органлари ва ННТлар ўртасидаги боғлиқлик масалаларини ҳал этишга, шунингдек жойларда ННТлар ва Давлат хизматлари агентликлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилиб, давлат хизматларининг кўрсатилиши соҳасида жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – деди Б.Машарипов. – Ушбу йўналишда Жиззах вилоятида Ш.Рашидов, Пахтакор, Дўстлик туманларида Давлат хизматларида фуқаролар ва ходимлар орасида “Сирли мижоз” тадқиқоти ўтказилди.
Айрим давлат функцияларини амалга ошириш жараёнида жамоатчилик назорати бўйича жорий йилда 41 та давлат ташкилотига сўровномалар юборилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Давлат дастури ижросини таъминлаш учун эса, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Семинар давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Илҳом Жўраев томонидан «Инсон қадри» онлайн портали тақдимоти ўтказилди. Эксперт ўз тақдимоти давомида мазкур портал Тараққиёт стратегиясининг асосий мақсадларидан бири бўлган шаффофлик ва очиқ-ошкораликни таъминлаш ҳамда давлат органларининг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотини узлуксиз ва самарали давом эттиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шу билан бирга, порталнинг ишлаш механизмлари ҳам тушунтириб ўтилди.
– Эндиликда, «davlatdasturi.uz» онлайн платформаси орқали аҳоли Давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси билан батафсил танишишлари, шунингдек, тегишли йўналиш ва унда амалга оширилиши белгиланган ишлар ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари ҳам мумкин, – деди И.Жўраев. – Бу, бевосита давлат ва жамият ривожига ҳисса қўшиши мумкин бўлган таклифларни тизимли равишда билдириб бориш имкониятини кенгайтиради. Хусусан, порталда Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича ижрога масъул бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган маълумотлар «Тараққиёт стратегияси» маркази ходимлари томонидан жойлаштирилиб, ҳар бир банднинг ижро ҳолати кўрсатиб ўтилади.
Семинарда сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг янги, демократик шаклларини жорий этиш, қонун лойиҳаларини кенг жамоатчилик вакиллари ва экспертлар доирасида муҳокамалардан ўтказиш, шунингдек, қонун лойиҳаларининг халқаро шартнома ва рейтингларга мослигини ўрганишга устувор аҳамият қаратиб келинаётганлиги ижобий ҳолат сифатида баҳоланди. Ушбу берилган имтиёзлар ўз навбатида, нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам катта масъулият юклаши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати