2022 йилнинг 5 декабрь куни Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, БМТ Тараққиёт Дастури, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институти вакилларининг иштироки: муаммо ва ечимлар” мавзусида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида видеомулоқот ташкил этилди.
Республикадаги 40 дан ортиқ етакчи фуқаролик жамияти институтлари, хусусан ННТ вакиллари ва экспертлари иштирок этган мазкур мулоқотда коррупцияга қарши курашиш жараёнларига ННТларни кенг жалб қилиш, соҳадаги ислоҳотлар ижросини таъминлашда уларнинг иштирокини кучайтириш ҳамда фаоллигини ошириш, шунингдек бу йўналишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчи экспертлар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида ННТларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этишнинг аниқ ва амалий ечимлари борасида қатор фикрлар билдирилди. Шу билан бирга, ННТ учун коррупцияга қарши курашишда янги усул ва воситалар, ушбу жараёнларда хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, ОАВ орқали коррупциянинг олдини олиш ва ҳалолликни шакллантириш механизмлари каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ННТлар билан биргаликда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш асосида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга оид ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари кўриб чиқилди.
Жумладан, мулоқот жараёнида “Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш” қўшма танлови лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Хусусан, “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Авазбек Холбеков томонидан лойиҳа доирасида мактабгача таълим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш таълими бўйича Марказ экспертлари томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланма тақдимоти ўтказилди.
А.Холбеков тақдимот давомида услубий қўлланмада коррупцияга қарши таълим ва болаларни ўқитишнинг инновацион ғоялари ва механизмлари, шунингдек мактабгача таълим муассасаларида коррупцияга қарши замонавий таълимнинг асосий ёндашувлари ҳамда тамойиллари тақдим этилганлиги таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, қўлланмада ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий онгини ривожлантириш, ҳалоллик, тўғрилик ва коррупцияга қарши дунёқараши, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Қўлланманинг ўзига хос жиҳати шундаки, ундаги иловаларда амалий машғулотлар ўтказиш учун иллюстрация ва медиа материаллар ҳам тақдим этилган.
Тадбир якунида ижтимоий шериклик доирасида бошланган ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва уларнинг сабабларини ўрганишга оид социологик тадқиқотлар ташкил этишда қаратилган таклифлар билдирилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати