• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

2023 йилнинг 21 феврал куни “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Авазбек Холбеков томонидан “Тараққиёт стратегияси – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг пойдевори” мавзусида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти тингловчилари учун тақдимот ўтказилди.

Эксперт ўз тақдимотида Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишдаги дастлабки натижаларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда айни кунларда кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинаётган Тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амага оширишга қаратилган давлат дастури лойиҳасида назарда тутилаётган мақсад ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Хусусан, 2023 йилги Давлат дастурида ҳудудларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида ҳар ойда камида бир маротаба Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ҳукумат аъзолари иштирокида “Ҳукумат куни”ни ўтказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш, вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топишнинг сифатини ошириш, аҳоли муаммолари ва мурожаатлар билан ишлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш каби кўплаб халқчил чора-тадбирлар киритилаётганлиги айтилди.

Ўз навбатида, иштирокчилар томонидан ўз соҳалари юзасидан Давлат дастурининг тегишли бандларига, билдирилди. жумладан, мамлакатда ҳам давлат, ҳам нодавлат секторда фаолият кўрсатиб келаётган ишчи-ходимлар манфаатини тўлақонли ҳимоя қилиш, янгиланган Меҳнат кодексига ҳамоҳанг тарзда барча даражадаги қонунчилик нормаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдирилди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати