• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ПАРЛАМЕНТЛАРАРО АЛОҚАЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШГА КЕЛИШИБ ОЛИНДИ

2023 йил 23–24 февраль кунлари Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Вена шаҳри бўлиб ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеясининг навбатдаги қишки сессиясидаги иштироки доирасида Австрия парламенти Федерал кенгаши – юқори палатаси президенти Гюнтер Ковач билан учрашди.

Мулоқот давомида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳамда парламентлараро алоқаларнинг устувор йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон делегацияси аъзолари томонидан сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ички ва ташқи сиёсат билан боғлиқ муҳим қарорларни қабул қилишда парламентнинг ўрни ортиб бораётганлиги айтиб ўтилди.

Ўз навбатида, Гюнтер Ковач Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатнинг янгиланган, очиқ ва прагматик тамойилларга таянган янги ташқи сиёсати Европа иттифоқи, шу жумладан, Австрия билан алоқаларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққанини таъкидлади.

– Австрия ҳукумати Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда, – деди Г.Ковач. – Ўзбекистон ва Австрия  ўртасида гидроэнергетика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва саноатда қайта ишлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжуд.

Шу билан бирга, мулоқот давомида Австрия ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги, шунингдек халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ, ЕХҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ҳамда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштиришга эътибор қаратилди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати