2023 йилнинг 1 март куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази давлат унитар корхонаси ходимлари учун “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Анвар Миркомилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси ва унда илгари сурилган устувор йўналишларнинг мақсад ва вазифалари ҳамда унинг доирасида қабул қилинган 2023 йилги давлат дастурининг мазмун-моҳиятига қаратилган тақдимот ўтказилди.
Тақдимот давомида А.Миркомилов, Мурожаатномада 2022 йилда эришилган натижа ва кўрсаткичларни 2023 йилда ҳам изчил давом эттириш мақсадида олтита устувор йўналиш белгилаб берилгани, 2023 йилда ҳам юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ушбу сиёсатнинг изчиллигини таъминлаш мақсадида 2023 йил 28 февраль куни Давлат раҳбари томонидан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга қаратилган Давлат дастури қабул қилинди. Ушбу давлат дастурида йил давомида амалга оширишга қаратилган 297 та банд доирасида устувор йўналиш ва вазифалар белгиланган.
Хусусан, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида 2023 йилда “Янги Ўзбекистон” массивлари ва 161 та бошқа массивларда, жумладан хусусий пудрат ташкилотлари томонидан янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари 1,6 бараварга оширилиб, 90 мингга етказилади. Бунда, уй-жой ҳамда ижтимоий ва савдо объектларини лойиҳалаштириш ва қуришда автотранспорт воситаларининг тураргоҳлари, шу жумладан, кўп қаватли ва ерости автотураргоҳлар мажбурий равишда барпо этилиши белгилаб қўйилди.
Шу билан бирга, 32 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек 11 минг нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан етарли маблағлар ажратиб берилади.
Албатта, бу жараёнларда қурилаётган уйларнинг лойиҳаларини сифатли амалга оширилишида ҳамда ўз орзусига етишиб уй-жойли бўлган фуқароларнинг оғирини енгил қилиб, ўзлари эгалик қиладиган хонадонларнинг кадастр ҳужжатларини қонуний равишда расмийлаштириб бериш жараёнлари Кадастр агентлиги тизимида фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди.
Тақдимот якунида тингловчиларни қизиқтирган давлат дастури бандлари бўйича берилган саволларга жавоб берилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати