2023 йилнинг 29 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” марказида мамлакатимизга умумхалқ Референдумида халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Германиянинг “Deutschlandfunk Kultur” радиостанцияси, “Zentralasien-Analysen” таҳлилий нашрининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича шарҳловчиси Биргит Ветцель билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Марказ раҳбари Элдор Туляков германиялик журналистни Марказ фаолияти, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, сўз эркинлиги, очиқлик сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ва эришилган натижалар билан таништириб ўтди.
Ўз навбатида, Б.Ветцель журналист сифатида Ўзбекистонда сўнгги йилларда бўлаётган ўзгаришларни кузатиб боришини, тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар унда катта қизиқиш уйғотганлигини қайд этди.
Учрашув якунида Марказ ҳамда унинг экспертлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати