• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Ҳиндистонлик халқаро кузатувчи билан мулоқот ташкил этилди

2023 йилнинг 28 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистонда 30 апрель куни ўтказиладиган референдумга халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Ҳиндистоннинг «Business Central Asia» нашри муҳаррири Индервир Сингх билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Марказ бўлим бошлиғи Фаррух Хакимов Индервир Сингхни Марказ фаолияти ва 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириб ўтди. Шунингдек, ҳиндистонлик кузатувчи референдум ва янгиланаётган Конституция, жумладан унга киритилаётган асосий ўзгартиришларга катта қизиқиш билдирди.

Шунингдек, учрашувда ҳамкорликда Марказ ҳамда унинг экспертлари томонидан тайёрланган таҳлилий мақола ва тўпламларни «Business Central Asia» нашрида ҳам ёритиб бориш масалаларига тўхтаб ўтилди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати