• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“Тараққиёт стратегияси” марказида Хитойлик делегация аъзолари қабул қилинди

2023 йилнинг 29 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда Хитой замонавий халқаро муносабатлар академиясининг Евроосиё институти директори Дин Сяосин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида, Э.Туляков Д.Сяосинни Тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг дастлабки натижалари, шунингдек ушбу жараёнда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан олиб борилаётган жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти билан яқиндан таништириб ўтди.

Ўз навбатида, Дин Сяосин мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ислоҳотларни юқори суръатларда кечаётганлигини ижобий баҳолаб, келгусида Марказ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Шу билан бирга, суҳбат давомида мамлакатда бўлиб ўтаётган референдум жараёнлари ҳамда Конституциявий ислоҳотлар борасида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати