2023 йилнинг 29 апрель ҳамда 1 май кунлари “Тараққиёт стратегияси” марказида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун қабул қилинишига оид референдум жараёнларини кузатиб бориш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб турган йигирмага яқин хорижий давлат вакиллари ҳамда халқаро кузатувчилар билан учрашувлар ташкил этилди.
Хусусан, 1 май куни Туркиянинг “Marmara Group” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди раҳбари доктор Аккан Сувер, “Planet360.info” маданий нодавлат ассоциацияси бош котиби Гвидо Де Симоне, “Diplomatic World” нашрининг директори Барбара Дитрих, “Causeur” журнали бош муҳаррири Ж.Микаэли, “Edile Consulting” коммуникация компанияси президенти С.Суид ҳамда Евросиё иқтисодий алоқалар ассоциацияси бошқарув кенгаши раиси Ҳикмет Эренлар билан икки томонлама мулоқотлар ташкил этилди.
Учрашувлар аввалида, Марказ раҳбари Элдор Туляков меҳмонларни Тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг дастлабки натижалари, шунингдек ушбу жараёнда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан олиб борилаётган жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти билан яқиндан таништириб ўтди.
Жумладан, Тараққиёт стратегиясидаги мақсадларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган роли ва ўрнини ошириш, халқ фаровонлиги, тинчлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари кафолатини таъминлайдиган эркин жамият ва адолатли давлат қуриш ҳамда мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириб, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шу билан бирга, референдумга олиб чиқилган Конституциявий қонун лойиҳаси, унинг бевосита халқ муаллифлигида ёзилганлиги, шунингдек ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси, нуфузли халқаро ташкилотларнинг тавсия ва таклифлари ҳам инобатга олинганлигини эътироф этилди.
Ўз навбатида, хорижлик кузатувчилар мамлакатда амлга оширилаётган ислоҳотлар, бўлиб ўтган референдум жараёнлари ҳамда Конституциявий ислоҳотлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати