• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“Тараққиёт стратегияси” марказининг ЕХҲТ маконидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди

2023 йилнинг 15 май куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо мамлакатларнинг етакчи ақл марказлари уюшмаси (OSCE Network of Think Tanks) координатори ҳамда Ҳамбург Университетининг Тинчлик тадқиқоти ва хавфсизлик сиёсати Институти (ЕХҲТ) тадқиқотлари маркази раҳбари Др. Ҳабил Cорнелиус Фриесендорф бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида Э.Туляков меҳмонларни Марказ фаолияти, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси, унинг доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу жараёнда Марказ томонидан олиб борилган жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти билан таништириб ўтди.

 Шунингдек, мулоқот давомида томонлар ЕХҲТ маконидаги долзарб масалаларни ўрганишда етакчи таҳлил марказларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашишди. Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” марказини ЕХҲТ аъзо мамлакатлар етакчи ақл марказлари уюшмаси (OSCE Network of Think Tanks)га кириши ҳамда ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати