Маълумки, “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, БМТ Тараққиёт Дастури, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш” қўшма танлови доирасида мактабгача таълим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш таълими бўйича услубий қўлланма тайёрланган эди.
2023 йил 26 май куни Адлия вазирлигида бўлиб ўтган ушбу қўшма танлов натижаларига бағишланган тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Авазбек Холбеков томонидан лойиҳа доирасида мактабгача таълим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш таълими бўйича Марказ экспертлари томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланма тақдимоти ўтказилди.
А.Холбеков тақдимот давомида услубий қўлланмада коррупцияга қарши таълим ва болаларни ўқитишнинг инновацион ғоялари ва механизмлари, шунингдек мактабгача таълим муассасаларида коррупцияга қарши замонавий таълимнинг асосий ёндашувлари ҳамда тамойиллари тақдим этилганлиги таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, қўлланмада ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий онгини ривожлантириш, ҳалоллик, тўғрилик ва коррупцияга қарши дунёқараши, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Қўлланманинг ўзига хос жиҳати шундаки, ундаги иловаларда амалий машғулотлар ўтказиш учун иллюстрация ва медиа материаллар ҳам тақдим этилган.
Шу билан бирга, тадбирда иштирокчи экспертлар ва соҳа мутахассислари томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини янада оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб, юқоридаги каби ижтимоий шериклик доирасида бошланган ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва уларнинг сабабларини ўрганишга оид социологик тадқиқотлар ташкил этиш таклиф қилинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати