2023 йилнинг 26-27 май кунлари Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди лойиҳаси доирасида «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» ғоясини Тошкент шаҳридаги маҳаллалар кесимида кенг тарғиб этиш мақсадида Шайхонтоҳур, Учтепа, Чилонзор, Сергели туманларидаги қатор маҳаллаларда учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувларда «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва маҳалла раисининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Хусусан, мулоқотлар давомида «Тараққиёт стратегияси» маркази эксперти Авазбек Холбеков 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг 7 та устувор йўналиши ва ушбу ҳужжатда ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон қилиб олинганлигига тўхталиб ўтди.
– Бундан беш йил аввал қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган вақт давомида мамлакатимизда барча соҳаларда шиддатли ислоҳотларга қўл урилиб, энг аввало, халқимизни рози қилиш, одамларнинг муносиб турмуш кечиришини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган амалий саъй-ҳаракатлар юксак натижаларни бергани жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам ҳақли равишда эътироф этилди, – деди А.Холбеков. – Энг асосийси, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган тамойил изчил йўлга қўйилгани натижасида ижтимоий-сиёсий ҳаётимиз эркинлашиб, инсон омилига эътибор ҳар қачонгидан ҳам юқори даражага кўтарилди.
Шу ўринда Президентимизнинг «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак», деган даъватга қўшимча қилиб айтмоқчиман: «Раҳбарлар фақат давлатга эмас, аввало, инсон ва оилага, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши керак». Шунинг учун ҳар бир мутасадди маҳалла ва туман ҳаётини ипидан игнасигача билиши шарт», деган сўзларини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Шуниси диққатга сазоворки, ўтган беш йилда мамлакатимизда юз берган янгиланишлар нафаси ҳар бир шаҳар ва туман, қишлоқ ва маҳаллагача кириб бориб, давлат инсон учун, халқ учун очилди, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, унинг муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган мутлақо янги сиёсий-ижтимоий тизим яратилди. Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент фармони ва қарорларининг барчасида, энг аввало, инсон қадри, унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқариш масаласи устувор аҳамият касб этди. Давлат ташкилотларининг иш фаолиятида «маҳаллага тушиш», «халқ ичига кириш, унинг «дардига қулоқ солиш», «ташвишига шерик бўлиш» ва «муаммоларни жойида ҳал этиш» тамойиллари асосий мезонга айланди.
Учрашувда сўз олган «Кўкча» МФЙ раиси Зулайҳо Каримова сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла институтини янада такомиллаштириш, унинг тизимли фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, маҳаллани демократик ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш борасида ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилганини қайд этди.
– Мамлакатдаги 1 минг 700 дан зиёд маҳалла идораси янгидан қурилди, 1 минг 200 га яқини эса қайта реконструкция қилинди, 4 мингдан ортиғи таъмирланди. 7 мингга яқин фуқаролар йиғини компьютер жамланмаси, 5 мингга яқини янги мебель жиҳозлари билан таъминланди, – деди З.Каримова. – 4 мингга яқин маҳалла биноларида кутубхоналар ташкил этилиб, 153 та туман (шаҳар) марказида «Маҳалла маркази» мажмуалари фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, учрашувларда иштирокчилар томонидан ўтган йиллар давомида юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизими жорий этилганлиги, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»нинг шакллантирилиши ушбу тоифадаги аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш имконини берганлиги эътироф этилди. Ўз навбатида, «маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла» тамойили асосида миллионлаб оилалардаги муаммолар ўрганилиб, уларнинг аксари ижобий ҳал этилгани, натижада юртимиздаги ўзгаришлар, содир бўлаётган янгиланишлар ва бунга аҳолининг муносабати, уларнинг кайфияти, аввало маҳаллада акс этиб, маҳаллада сезила бошлангани таъкидлаб ўтилди.
Учрашувлар сўнггида «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тайёрланган «Ҳаракатлар стратегияси» ва унинг мантиқий давоми ўлароқ «Тараққиёт стратегияси»нинг мазмун-моҳиятига бағишланган буклет, брошюра каби турли тарқатма материаллар маҳалла идораларида ташкил этилган «Стратегия бурчаги»га тақдим этилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати