2023 йилнингг 22–24 июнь кунлари Истанбул шаҳрида Туркиянинг “Marmara Group” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон–Туркия муносабатларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, “Marmara Group” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси директори Аккан Сувер, Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консули, шунингдек икки мамлакат етакчи “ақл марказлари” экспертлари, олий таълим муассасалари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда Ўзбекистон–Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ҳамда сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Дастлаб, “Marmara Group” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси директори Аккан Сувер ўз нутқида Туркия Республикасининг сўнгги 100 йилликда босиб ўтган йўли, бугун мамлакатнинг минтақа ва дунёда тутган ўрнига тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков томонидан икки томонлама самарали ҳамкорлик ривожига асосий туртки бераётган муҳим омил сифатида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган олий даражадаги учрашувлар, самимий мулоқотларнинг ўрни катта эканлиги, айниқса бу борада сўнгги вақтларда “ақл марказлари”нинг ҳам ўрни ортиб бораётганлигини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, Э.Туляков ўз нутқида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатнинг мазмун-моҳияти, Тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари, айниқса янгиланган Конституция асосида ташкил этилаётган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикасининг Президентлигига сайлов ҳақида тўхталиб ўтди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестиция, ижтимоий ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини яна бир бор муҳокама қилиб, биргаликда ҳамкорликнинг янги қирраларидан самарали фойдаланишга келишиб олишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати