2023 йилнинг 23 июнь куни Бурса шаҳрида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консуллиги билан биргаликда Туркиянинг сиёсий ва ишбилармон доиралари вакиллари учун Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳиятига бағишланган тадбирлар ташкил этди.
Хусусан, Ёш саноатчи ишбилармон доира ва бошқарувчилари (GESİAD), Болқон (BALKANSİAD) ҳамда Тўқимачилик ва тикувчилик саноати ишбилармон доиралари уюшмалари (TEKSİDER) аъзолари иштирок этган тадбирда Ўзбекистоннинг сармоявий жозибадорлиги, иқтисодиётнинг либераллашуви, сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари томонидан турк сиёсатчилари ва ишбилармонлари Ўзбекистоннинг ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётни янада либераллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракат ва имкониятлари билан таништирилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати