2023 йилнинг 8-10 июль кунлари “Тараққиёт стратегияси” марказида Хитой Халқ Республикасининг етакчи “ақл марказ”лари раҳбарлари ҳамда экспертлари билан икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.
Жумладан, дастлаб “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда Хитойнинг Европа ва Осиё ижтимоий тадқиқотлар институти (ИСРЕА) директори Ли Юнцюань ва институт илмий ходими Чжанг Нинлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда томонлар Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Марказ ва ИСРЕА ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини Англашув Меморандумини имзолаш орқали янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тадбирлар ташкил этиш борасидаги истиқболларни кенг муҳокама қилишди.
Шунингдек, Хитой Ижтимоий фанлар академияси Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё Институти директор ўринбосари Цзинь Чже билан бўлиб ўтган учрашувда Элдор Туляков меҳмонларни Марказ фаолияти,
2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси, унинг доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу жараёнда Марказ томонидан олиб борилаётган жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти билан таништириб ўтди.
Учрашувда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги дўстона мулоқот нафақат стратегик шерик давлатлар сифатида икки томонлама муносабатларда, балки шу билан бирга, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳам кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларининг жадал ривожланиб бораётганлигини таъкидлашди.
Ўз навбатида, Цзинь Чже бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳамда сўнгги йиллара мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шу билан бирга, Хитойнинг Шанхай ижтимоий фанлар академияси Россия ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази директори Сунь Ци билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда томонлар глобал пандемиядан сўнг янада жадаллик билан ривожланиб бораётган Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари, халқаро муносабатлардаги ҳозирги мураккаб шароитда барча глобал муаммолар ечими борасида икки мамлакат томонидан илгари сурилаётган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, уч кунлик учрашувлар давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ШҲТ учун халқаро ҳуқуқий кадрлар тайёрлаш ва ҳамкорлик маркази қошидаги Евроосиё тадқиқотлари институти директори Ли Синь ҳамда Шанхай хорижий тиллар университетининг Шанхай Глобал бошқарув ва минтақавий тадқиқотлар академияси ижрочи декани Ян Чэнлар билан ҳам учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Хитой муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ШҲТ доирасида алоқаларни янада кенгайтириш, жумладан инновацион дастурлар ва лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш, бунда аввало томонлар ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолашга келишиб олишди.
Дўстона мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашувлар якунида томонлар Марказ ва Хитойнинг етакчи “ақл марказ”лари ўртасида ҳамкорлик Меморандумларини имзолаш, ўзаро манфаатли соҳаларда қўшма тадбирлар ва тадқиқот лойиҳалари олиб бориш, кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш каби йўналишларда алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати