2023 йилнинг 10 июль куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Марказ раҳбари Элдор Туляков ҳамда Австрия Миллий кенгаши (парламент қуйи палатаси) депутати, “Австрия - Марказий Осиё” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Эва Эрнст-Дзедзич ва мазкур дўстлик гуруҳининг аъзоси Давид Штогмюллерлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков австриялик депутатларни сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, халқаро муносабатлардаги Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқлилик ва очиқлик сиёсати, эришилган натижалар ҳамда ушбу жараёнда Марказ томонидан олиб борилаётган ишлар билан таништириб ўтди.
Ўз навбатида, Австрия парламенти аъзолари илк бор Ўзбекистонга қилган ташрифлари давомида муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини яқиндан кузатиб бориш имкониятига эга бўлганликларидан мамнун эканлиги ҳамда мамлакатда бўлаётган ижобий ўзгаришларни бевосита кузатганликларини эътироф этишди.
Шунингдек, учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг Австрия, хусусан Европа Иттифоқи давлатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилиб, Марказ экспертлари томонидан Австрия парламент аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Дўстона мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш, Австриянинг етакчи таҳлил марказлари билан икки томонлама тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйишга келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати