Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июндаги қарорига асосан таъсис этилган “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони ҳар йили 30 июль – Халқлар дўстлиги куни арафасида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан тантанали тарзда топшириб келинмоқда.
Жорий йилнинг 29 июль куни Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари учун бир гуруҳ юртдошларимиз мукофотланди.
Шулар қаторида «Тараққиёт стратегияси» маркази бўлим бошлиғи Нилуфар Дониёрхўжаева ҳам ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тантанали равишда тақдирланди.
Марказ жамоаси Н.Дониёрхўжаевани ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этган ҳолда, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаб, Марказнинг мавқе ва нуфузини янада ошириш йўлида олиб бораётган фаолиятига ривож тилаб қолади.
«Тараққиёт стратегияси»
маркази жамоаси