• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 4-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

  1.  Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, тўғри овқатланиш маданиятини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
  2. Маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик ҳолатни яхшилаш бўйича ижтимоий чора-тадбирларини амалга ошириш;
  3. Юқумли касалликларнинг профилактика қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;
  4. Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш соҳасида ижтимоий шериклик ривожлантириш;
  5. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда ижтимоий шерикликни йўлга қуйиш;
  6. Фавқулодда ҳолатларда аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш, ўзини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш;
  7. Аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ОАВ ролини кучайтириш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2023 йил 2 августдан 4 сентябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.