• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

«ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ» МАРКАЗИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

«Тараққиёт стратегияси» маркази тажрибали журналист, сиёсатшунос, социолог, ҳуқуқшунос, иқтисодчи ва таржимонларни бўш иш ўринларига танлов асосида ишга таклиф қилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

олий маълумотга эга бўлиш (илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар қўллаб-қувватланади);

илмий-услубий, таҳлилий материалларни тайёрлаш қобилияти;

ўзбек ва рус тилларини яхши билиш, ҳар икки тилда эркин маърузалар қилиш ва ёзиш (инглиз ва бошқа хорижий тилларни мукаммал билиш қўллаб-қувватланади);

ташкилотчилик қобилияти, ташаббускорлик, эркин ижодий фикрлаш
ва креатив ёндашув;

халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб бориш ва лойиҳаларни бошқариш кўникмалари.

Номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни kadr@strategy.uz электрон манзилига 2023 йилнинг 10 октябрига қадар юборишлари мумкин. 

Эслатма: Саралаб олинган номзодларгина суҳбатга таклиф этилади.

 

«Тараққиёт стратегияси» марказ