2023 йилнинг 16-17 август кунлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти (CАRЕC Institute) томонидан “Барқарор иқтисодий тараққиёт йўлида рақамли технологиялардан фойдаланиш” мавзусида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури иштирокчи давлатлари таҳлил марказларининг 7-форуми ташкил этилди.
Икки кун давом этган мазкур халқаро форумда CАRЕC институти, Осиё тараққиёт банки, БМТ идоралари, Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурига аъзо давлатлар (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Грузия, Мўғулистон, Озарбайжон, Покистон, Хитой), Туркия, Япония, Тайланд, Филиппин ва бошқа давлатларнинг етакчи таҳлил марказлари вакиллари, шунингдек 150 дан зиёд халқаро эксперт ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Форумда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Фаррух Хакимов томонидан Марказий Осиёда рақамлаштириш жараёнлари ва унинг минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Тақдимотда Марказий Осиё давлатларида сўнгги йилларда рақамлаштириш ва ахборот технологиялари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва улар натижасида эришилган қатор ижобий ўзгаришлар ва муваффақиятли лойиҳалар хусусида маълумот бериб ўтилди.
Жумладан, мамлакатимизда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қабул қилинганлиги ва унинг доирасида тегишли чора-тадбирлар самарали йўлга қўйилганлиги, натижада барча йўналишларда рақамлаштириш янги босқичга чиққанлиги эътироф этилди. Мисол тариқасида, бугунги кунда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сонининг ошганлиги, мамлакатда интернет қамрови ва тезлиги ўсганлиги ҳамда IT хизматларининг иқтисодиёт ва экспортдаги улуши ортганлиги форум иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.
Шунингдек, ташқи савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистонда божхона хизматларини ҳамда трансчегаравий савдони рақамлаштириш йўналишларида амалга оширилган ислоҳотлар халқаро даражада эътироф этилаётганлиги таъкидланди. Жумладан, БМТнинг рақамли ва барқарор савдони рағбатлантириш бўйича 2023 йилги шарҳида Ўзбекистон минтақа давлатлари орасида етакчи давлат сифатида баҳоланганлиги маълум қилинди.
Умуман олганда, Марказий Осиё давлатларида рақамлаштириш даражаси глобал пандемия таъсирида янада тезлашганлиги ҳамда барча мамлакатларда барқарор ривожланиш мақсадида янги технологиялардан самарали фойдаланишга алоҳида аҳамият берилаётганлиги эътироф этилди. Шунингдек, форумда минтақа давлатлари орасида рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш инклюзив ва барқарор ўсишга хизмат қилиши қайд этилди.
Қолаверса, форум иштирокчилари “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг муҳокамаси, унда белгиланган устувор йўналишлар ва мақсадлар ҳақида ҳам хабардор қилинди.
Форум якунида иштирокчилар томонидан Марказий Осиё ва CAREC иштирокчи давлатларининг етакчи ақл марказлари ўртасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш, ўзаро манфаатли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илмий тадқидот ишларини мунтазам нашр қилиб бориш юзасидан келишиб олинди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати