2023 йилнинг 28-29 август кунлари «Тараққиёт стратегияси» маркази ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда «Гендер – таъсирчан журналистика. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни ОАВларида қандай ёритиш керак» мавзусида тренинг ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, вазирлик, идора ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг матбуот котиблари, давлат ва нодавлат теле ва радиоканаллар, босма ва электрон ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, бу иштирокчиларнинг Ўзбекистоннинг гендер тенглиги бўйича давлат сиёсати ва конституциявий-ҳуқуқий асосларига оид билимларини ошириш, гендер тенглик тушунчасини аҳолига тушунтиришда ОАВнинг роли, гендер муаммоларини ёритишда профессионаллик, этика меъёрларига риоя қилиш, жамиятда содир бўлаётган жараёнлар юзасидан гендер-сезгирлик билан материаллар яратиш, ҳуқуқий манбалар билан ишлаш ва фактчекинг бўйича билим ҳамда кўникмаларини оширишдан иборат.
Икки кунлик тренинг машғулотлари малакали тренер, юристлар ҳамда соҳа экспертлари томонидан интерактив шаклда олиб борилиб, зўравонликнинг ҳар қандай шакли ва кўринишларига оид журналистик материаллар тайёрлаш бўйича тавсиялар берилди.
Тренинг, нафақат билим олиш ва кўникмаларни ошириш, балки ўзаро фикр, тажриба ва ғоя алмашиш майдонига ҳам айланди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати