2023 йилнинг 19 cентябрь куни Брюссель шаҳрида (Бельгия) «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тақдимот ташкил этилди.
Унда Европа Иттифоқи ва Бельгиядан дипломатлар, қатор хорижий давлатларнинг элчилари, таҳлилчилар, сиёсий ва илмий доира вакиллари, «ақл марказлари» экспертлари ҳамда етакчи оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.
Тақдимотда хорижлик ҳамкорларга «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг асосий жиҳатлари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, Э. Туляков ўз нутқи давомида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жадал суръатларда ривожланиб бораётгани, бунга икки томонлама халқаро ташкилотлар доирасида олий даражадаги учрашувлар ҳам алоҳида туртки бўлаётганини алоҳида эътироф этди.
Ўз навбатида, хорижлик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига катта қизиқиш билдирилди. Иштирокчиларнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида режалаштирилган чора-тадбирлар, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш усулларига оид саволларига «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари батафсил жавоб қайтаришди.
Тақдимот давомида Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар алоқаларни мунтазам давом эттиришга келишиб олишди ва тажриба алмашишга тайёр эканликларини билдириб ўтишди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати