Маълумки, 2023 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида»ги Фармони тасдиқланди. Ушбу стратегия Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси «Ўзбeкистон – 2030» стратeгияси – халқ стратeгияси» мавзусида бўлиб ўтди.
Сессияда иштирок этган «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков Стратегиянинг мазмун-моҳияти ва мақсадлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
– Таъкидлаш жоизки, Стратегия ўз ичига барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кириш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш каби асосий ғояларни олган – деди Э. Туляков. – Мазкур йўналишлар доирасида, келгуси етти йилда иқтисодиёт ҳажмини икки баробарга ошириш, хусусан ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 млрд. доллар, аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш, макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланишни зарур даражадаги энергетика, сув ва инфратузилма ресурслари билан таъминлаш, мамлакатда қулай инвестисион ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш мақсад қилинган.
Сессия давомида стратегиядаги мақсад ва кўрсаткичларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрганиш мақсадида махсус онлайн портални ишга тушириш ҳам режалаштирилгани эътироф этилди.
– «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан юритиладиган ушбу портал орқали аҳолимиз стратегиянинг ижроси, шунингдек ҳар бир мақсад ва кўрсаткичлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини қолдириш ҳамда таклифларини билдириш имкониятига эга бўлади, – деди Э. Туляков. – Ўз навбатида, «Тараққиёт стратегияси» маркази аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни ўз вақтида умумлаштириб, таҳлил қилиб, чора-тадбирларнинг ижроси бўйича тизимли мониторинг юритиб боради.
Умуман олганда, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган бўлиб, фаолиятимизнинг устувор вазифаларини белгилаб беради.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати