2023 йилнинг 20 сентябрь куни Европа парламентида Европа қўшничилик Кенгаши, махсус маърузачи ва Европа парламенти аъзоси Илхан Кючюк ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан «Ўзбекистон – Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги стратегик ҳамкори» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда дипломатлар, парламент аъзолари, илмий-таҳлилий ва сиёсий доиралар вакиллари, шунингдек Белгия ва Европа Иттифоқи мамлакатлари оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Давра суҳбатида Европа парламенти депутати ва Ўзбекистон бўйича махсус маърузачи Илхан Кючюк ўз нутқида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Жумладан, маърузачи Ўзбекистонда турли соҳаларда кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг амалга оширилаётгани, бу эса, ўз навбатида, халқаро майдонда мамлакат учун ижобий имидж яратаётганини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, учрашув давомида сўз олган Европа қўшничилик Кенгаши (European Neighbourhood Council) директори Самуэл Довери Вестербье Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган фаол ташқи сиёсат, айниқса бу борада қўшни давлатларга нисбатан муносабат, минтақавий ҳамкорлик ва интеграция учун асос бўлганини, шу боис Европа давлатларининг Марказий Осиёга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида, Европа ташқи ҳаракатлар хизмати Марказий Осиё бошқармаси бошлиғи Диетмар Крисслер Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни алоҳида қайд этиб, мамлакатда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, шунингдек инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берди.
Дўстона руҳда ўтган тадбирда қатнашчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида қизиқиш билдирдилар. Шунингдек, уларнинг кун тартибидаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига оид қатор саволларига «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари батафсил жавоб қайтаришди.
Брюссель шаҳрида «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган қатор учрашув ва тадбирлар давом этмоқда.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати