• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

БЕЛЬГИЯНИНГ EGMONT ИНСТИТУТИ РАҲБАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 

2023 йилнинг 20 cентябрь куни «Тараққиёт стратегияси» маркази Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Брюссель шаҳрида Қироллик халқаро муносабатлар институти (EGMONT) бош директори Пол Де Витто билан учрашув ташкил қилди.

Мазкур учрашувда «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида  маълумот берилди.

Учрашув давомида EGMONT институти бош директори Пол Де Витто мамлакатимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб боришини ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни самарали амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, EGMONT – Европадаги нуфузли мустақил таҳлилий марказлардан бири ҳисобланиб, унинг асосий фаолияти халқаро муносабатлар соҳасидаги тадқиқотлардан иборатдир. EGMONT институти шунингдек, таълим ва кадрлар тайёрлаш дастури Белгия ва халқаро ҳамкорлар – давлат органлари, маъмурий мактаблар, академиялар ва илмий-тадқиқот институтлари билан яқин ҳамкорликда ишлайди ва уларнинг ўқув фаолиятини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади.

Учрашув якунида «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда EGMONT институти ўртасида ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш, биргаликда таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалда татбиқ қилиш бўйича келишувларга эришилди.

 

«Тараққиёт стратегияси» маркази

Ахборот хизмати