2023 йилнинг 21 cентябрь куни Брюссель шаҳрида «Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси ҳамда Европанинг Осиё тадқиқотлари институти (EIAS) билан ҳамкорликда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирга Европанинг Осиё тадқиқотлари институти мезбонлик қилиб, унда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақаси билан ҳамкорлик бўйича масъуллари, бельгиялик дипломатлар, сиёсий доира вакиллари ҳамда «ақл марказлари» экспертлари иштирок этиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг устувор йўналишлари ва мақсадлари ҳақида сўз борди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатда сўнгги йилларда турли соҳаларда эришилган натижалар ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган устувор вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Жумладан, учрашувда «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков европалик ҳамкорларга янги қабул қилинган стратегиянинг мазмун-моҳияти ҳамда 2030 йилгача амалга оширилиши кўзда тутилган муҳим мақсадлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Тадбир якунида «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Европанинг Осиё тадқиқотлари институти ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек навбатдаги халқаро тадбирларни Ўзбекистонда ташкил этишга келишиб олинди.
Зеро, ўзаро алоқаларни кенгайтириш, икки минтақа учун устувор йўналишлар бўйича Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлайди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати