• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик келишуви.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Э. Туляков ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан хоним иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон – Европа Иттифоқи муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
 

«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати