• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2023 йилнинг  10 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мутасаддилари билан ҳамкорликда “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

         Қорақалпоғистон Республикасининг Адлия вазирлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси депутатлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

        Тадбирни Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Р.Нуразизов очиб бериб, “Ўзбекистон – 2030”  стратегияси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланганлиги, ушбу вазифа ва мақсадларни амалга оширишда жамоатчилик мониторингининг ўрни ва аҳамияти юқори эканлигини айтиб ўтди.

        Сўнгра «Ўзбекистон – 2030» стратегиясидан ўрин олган асосий вазифаларга бағишланган  видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, тадбирда маърузачи сифатида иштирок этган «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари А.Холбеков ва Ж.Шариповлар томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарори мазмун - мохияти тўғрисидаги тақдимоти тингланди.

Тадбир якунида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинишида  фаол иштирок этган, ўз таклифлари ва лойиҳалари билан қатгашган,  Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи ҳамюртларимизга “Тараққиёт стратегияси” марказининг  ташаккурномалари топширилди.

 

 «Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати