2023 йилнинг 11 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Хоразм вилояти ҳокимияти мутасаддилари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тақдимотига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Хоразм вилоятининг адлия бошқармаси мажлислар залида бўлиб ўтган ушбу тадбирда вилоят хокимлиги, вилоят Кенгаши депутатлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Хоразм вилояти Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибиятининг бош мутахассиси У.Эгамов очиб берди. У ўз нутқида Ўзбекистонни келгуси етти йилликда ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилаб берилган 5 та асосий йўналиш ва 100 та мақсад ҳамда унинг доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар Хоразм вилоятининг ҳам ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга, вилоят аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга йўналтирилганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясидан ўрин олган устувор вазифаларга бағишланган видеоролик қатнашчиларга ҳавола этилди. Тадбирда маърузачи сифатида иштирок этган «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари Ж. Шарипов ҳамда А.Холбеков “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарори мазмун - моҳияти тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини кенг жамоатчилик қатламига етказиб бориш ҳамда ундаги вазифа ва мақсадларни амалга оширишда жамоатчилик мониторингининг ўрни ва аҳамияти юқори эканлиги ҳам мутахассислар томонидан айтиб ўтилди.
Тадбир сўнгида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинишида фаол иштирок этган, ўз таклифлари ва лойиҳалари билан қатнашган Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи ҳамюртларимизга “Тараққиёт стратегияси” марказининг ташаккурномалари топширилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати