Маълумки, айни кунларда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Республикамизнинг вилоят, туман ва шаҳарларида “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ тақдимотига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Ана шундай тақдимот тадбирларидан бири 2023 йилнинг 11-12 октябрь кунлари Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, вилоят Кенгаши депутатлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва ундан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар бўйича тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтилди.
Хусусан, тадбирда маърузачи сифатида иштирок этган «Тараққиёт стратегияси» маркази эксперти Ф.Ҳакимов томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг жойлардаги ижроси натижаларини аҳолининг кенг қатламига етказиб бориш ҳамда унинг жойлардаги ижросида бевосита аҳолининг иштирокини таъминлаш муҳим эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган вилоят фаоллари “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида вилоят аҳолиси турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланганлиги, ушбу вазифа ва мақсадларни амалга оширишда жамоатчилик мониторингининг ўрни ва аҳамияти юқори эканлигини айтиб ўтди.
Тадбир давомида «Ўзбекистон – 2030» стратегияси мазмун-моҳияти ва аҳамияти ёритиб берилган видеоролик намойиш этилди ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинишида фаол иштирок этган, ўз таклифлари ва лойиҳалари билан қатнашган юртдошларимизга “Тараққиёт стратегияси” марказининг ташаккурномалари топширилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати