Ички ишлар вазирлиги Академиясида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига бағишланган “Стратегия – тараққиётимиз кафолати” номли тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, Ички ишлар вазирлиги Академияси мутахассислари томонидан соҳа ходимларига “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мазмун-моҳияти ва ундан ўрин олган устувор йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Ф.Юнусов томонидан стратегияда 5 та асосий йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсад ўрин олганлиги, унга кўра, барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш унинг асосий ғоялари эканлиги таъкидланди.
– Умуман олганда, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган бўлиб, фаолиятимизнинг устувор вазифаларини белгилаб берди, – деди Ф.Юнусов. – Муҳими, мазкур ҳужжат халқаро ҳамжамият олдида давлатимиз мавқейи ва обрўсини янада мустаҳкамлашга, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади.
Бир сўз билан айтганда, мақсад ва вазифалар мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати