• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИДА ХИТОЙ ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ АССОЦИАЦИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

          “Тараққиёт стратегияси” марказида Хитой халқ дипломатияси ассоциацияси раиси ўринбосари Лю Бивей бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

        Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков хитойлик меҳмонларга Марказ фаолияти, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди. Ўз навбатида, хорижлик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига катта қизиқиш билдирилди.

        Шунингдек, мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг жорий ҳолати ва “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

        Жумладан, «Тараққиёт стратегияси» маркази раҳбари Э.Туляков томонидан бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг муҳим ташқи сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланиши, икки мамлакат ўртасида эришилган салмоқли натижалар кўп қиррали стратегик ҳамкорликни жадаллаштириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётанлиги таъкидланди.

        Учрашув якунида «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Хитой халқ дипломатияси ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ўзаро манфаатли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалша ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

 “Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати