• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Россия Федерацияси давлат хизматчилари учун “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Давлат бошқаруви академиясида давлат бошқаруви соҳасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрган Россия Федерациясининг бир гуруҳ давлат хизматчилари учун “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида кўзда тутилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида маъруза қилинди.

Тадбир Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РХХ ва ДХА) “Югра ўзгаришлари лидерлари 3.0”  дастури иштирокчиларининг Ўзбекистон республикасига ташрифи доирасида ташкил этилди.  Тадбирда Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск автоном округи – Югранинг 46 нафар раҳбар кадрлари ва ишбилармон доиралари (захира кадрлари) вакилларидан иборат тингловчилар иштирок этди.

Мазкур тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари А.Холбеков ва Ж.Шариповлар томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мазмун-моҳияти ҳақида ва унда ўрин олган устувор йўналишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Жумладан, ““Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та асосий йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсад ўрин олганлиги, унга кўра, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш унинг асосий ғоялари эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, экспертлар томонидан Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда амалга оширилган энг муҳим ислоҳотлар, эришилган натижалар тўғрисида ҳам маълумотлар берилиб, тадбир давомида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати