2023 йил 25 октябрь куни “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органларининг ҳамкорлиги” мавзуида нодавлат нотижорат ташкилотларининг Миллий форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ўтказилган мазкур форум Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Адлия вазирлиги, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор давлат органлари ва ННТлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари ялпи мажлисдан сўнг форум кун тартибидаги масалаларни 2 та шўъбага бўлинган ҳолда давом эттиришди. “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси инсон ҳуқуқларининг кафолати: натижа ва истиқболлар” мавзуига бағишланган биринчи шўъба “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков модераторлигида олиб борилди. Унда 7 та мавзу бўйича маъруза қилинди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеини оширишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг болалар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги ўрни ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит ва ижтимоий интеграцияни амалга оширишдаги аҳамиятига оид масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегиясида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари”, “Инсон қадри – қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлашнинг бош мезони”, “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишида парламент ва фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли” мавзуларида маърузалар тингланди.
Якунда республикадаги фаол ННТ вакиллари томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати