• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

БEРЛИНДА ФРИДРИХ ЭБEРТ ФОНДИ ВАКИЛЛАРИ ҲАМДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ БЎЙИЧА ЭКСПEРТ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

“Тараққиёт стратегияси” маркази вакилларининг Германия Федератив Республикасига хизмат сафари доирасида Берлин шаҳрида Фридрих Эберт номидаги Жамғарманинг Шарқий Европа бўйича Департаменти раҳбари Кристин Линке ва Марказий Осиё бўйича эксперт Шарлотте Дитрих билан учрашув ўтказилди. 

Мулоқот мавзулари ГФРдаги маҳаллий ҳокимият, ижроия ва вакиллик органларининг фаолият асослари, уларнинг ўзаро муносабатлари ва бир-бирини тийиб туриш механизмлари, шунингдек, сиёсий партияларнинг маҳаллий вакиллик органларидаги ўрни ҳамда бу соҳадаги немис тажрибасини қамраб олди.

Ўз навбатида, немис томонига Ўзбекистоннинг маъмурий тузилиши, маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти асослари ҳақида ҳам маълумот берилди. Мазкур соҳадаги сўнгги ўзгаришлар, жумладан, қарорлар қабул қилиш ва уларни назорат қилишда парламент институтларининг ролини ошириш бўйича қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Мулоқот давомида Фонд вакиллари Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларга, хусусан, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштириш, вакиллик демократияси асосларини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгаришларни эътироф этишди.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда немис томони ўзининг ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Якунда бу борада амалий қадамларни мувофиқлаштириш учун мунтазам алоқаларни сақлаб туришга келишиб олинди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази вакилларининг Германияга сафари ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори кўмагида ташкил этилмоқда.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати