• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” ВАКИЛЛАРИ ФРАНКФУРТ ШАҲРИДАГИ ILF ИНСТИТУТИГА БОРИШДИ

ГФРга ташриф давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари Франкфурт-Майн шаҳридаги нуфузли олий ўқув юртларидан бири – ILF (Institute for Law and Finance) институтида бўлиб, у ердаги таълим жараёнлари билан танишишди.

ILF жамоаси ўзининг таниқли битирувчиларидан бири, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков делегациясини қарши олишдан мамнунлигини билдирди.

Ташриф давомида делегация аъзолари бошқарувчи директор доктор Ролф Фридевалд, Дастурлар ва маркетинг бўлими бошлиғи Шен-Ди Коббелт ҳамда Имтиҳон бўлими ва илмий нашрлар менежери Алиа Раҳимзян хонимлар билан учрашди.

Марказ ижрочи директори Элдор Туляков ўз ҳамкасбларини ILF фаолияти билан таништириб, унинг ўз илмий ва касбий ривожланишидаги ўрнини алоҳида эътироф этди. Ташриф давомида делегация аъзолари ILF таклиф қиладиган академик муҳит ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўлиш учун институтнинг ўқув кампуси ҳамда кенг ресурсларга эга кутубхонаси билан яқиндан танишди.

ILF жамоаси турли касбий соҳаларда жамиятга ҳисса қўшаётган битирувчилари билан ҳамиша фахрланиши ҳамда улар билан давом этаётган муносабатларнинг мустаҳкамланишидан мамнунлигини билдирди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати