Газета.uz томонидан чоп этилган мақолада 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида назарда тутилган 41-мақсаддан “Чекка ҳудудларда мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаларигача транспорт қатновини йўлга қўйиш” банди чиқариб юборилганлиги, давлат бу мақсаддан қайтганлиги келтирилган.
Бунга асос қилиб “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш” тўғрисидаги ПФ-221-сон фармон келтирилган.
Маълумки, умумхалқ муҳокамаларидан сўнг 2023 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-158-сон Фармони билан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси қабул қилинди.
Ушбу ҳужжат мамлакатда тизимли равишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвийлиги ва мантиқийлигини таъминлашга ҳизмат қилади. Шу боис, аввал белгиланган мақсадларни яна-да самаралироқ ва муваффақиятлироқ бўлишини таъминлаш билан бир қаторда, уларнинг кўламини кенгайтиришга ҳам ушбу ҳужжат асос бўлиб хизмат қилади.
Шунинг учун, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг 2-мақсадида умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш мақсадида “Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 715 та умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш” бўйича аниқлик киритилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори билан қабул қилинган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга кўра 2024 йилда ўқувчилар учун бепул мактаб автобуслари йўлга қўйилган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари сонини 100тага етказиш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиб бориш ҳолатини https://uzbekistan2030.uz/ портали орқали кузатиб бориш мумкин.
Шу боис, давлат сиёсатининг устувор йўналишларига оид ахборот тарқатиш жараёнида масалани кенгроқ ўрганиш, керак бўлса мутахассислар билан фикрлашиш лозим, деб ўйлаймиз.
Элдор Туляков,
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори