Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг 2023 йил якунларига бағишланган йиллик ҳисобот учрашуви ўтказилди. Унда Кенгаш аъзоси, “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти Авазбек Халбеков иштирок этди.
Учрашув аввалида, кенгаш аъзолари Жазони ижро этиш департаменти фаолияти, у ердаги шароит ва имкониятлар билан таништирилди. Шундан сўнг тизимда амалга оширилган ишлар ва соҳага оид ислоҳотлар ҳақида тайёрланган видеоролик намойиш этилди.
Йиғилишда Жамоатчилик кенгаши раиси ўтган йил давомида Ички ишлар вазирлиги тизимида амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирлар бўйича ўз фикрларини айтиб ўтди. Мулоқот давомида Кенгаш фаолиятини янада ривожлантиришга оид билдирилган таклиф-мулоҳазалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирда Авазбек Халбеков сўзга чиқиб “Тараққиёт стратегияси” маркази давлат органлари ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни таъминлаш, жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда ўзига хос замонавий медиа-майдон вазифасини ўтайдиган ақл маркази сифатида фаолият юритишини таъкидлади. Шу билан бирга, келгуси 7 йилда Ўзбекистоннинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат – “Ўзбекистон - 2030” стратегиясидаги 5 та устувор йўналиш доирасида 100 та мақсад ҳамда мақсадли кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган “Ўзбекистон – 2030 стратегияси” тўплами билан таништирди.
“Ўзбекистон — 2030” стратегиясида акс этган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида қисқача маълумотлар берилди. Якунда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва Жазони ижро этиш департаменти раҳбариятига Марказимиз томонидан тайёрланган “Ўзбекистон – 2030 стратегияси” тўплами топширилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати