• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИ ВА ТУРКИЯНИНГ SETA ФОНДИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон делегациясининг Туркияга ташрифи доирасида жорий йилнинг 21 февраль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Истанбул шаҳрида Туркиянинг етакчи ақл марказларидан бири Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар фонди (SETA) раҳбарияти ҳамда SETA Академияси директори Ферхат Пиринчи билан учрашди.

Мулоқот давомида туркиялик ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик масалалари ҳамда Ўзбекистон – Туркия стратегик муносабатларининг истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Э.Туляков томонидан “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва SETA фонди ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш ҳамда Ўзбекистон – Туркия стратегик муносабатларига илмий-таҳлилий ҳисса қўшишга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати