• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2024 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

2024 йилга мўлжалланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури қабул қилинди. Ҳужжат лойиҳаси жорий йилнинг 1-15 февраль кунлари кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилди.

Жамоатчилик муҳокамаси uzbekistan2030.uz, regulation.gov.uz веб-порталлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилди.

Бу йил Давлат дастури лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаларида билдирилган фикр-муносабатлар ва таклифлар 2023 йилга нисбатан қарийб 4 баробарга кўпайиб, 30 мингтани ташкил этди.

Аҳамиятлиси, жамоатчилик муҳокамаларида хориждаги ватандошларимиз ҳам фаол қатнашишди. Муҳокамалар доирасида био, нано-тиббий технологиялар, тиббий суғурта, даволаш стандартлари, суд тизими, тирбандлик, давлат харидлари, бояга етмаган шахслар билан ишлаш каби йўналишлар бўйича 50 га яқин таклифлар билдирилди.

Натижаларга кўра, Давлат дастури лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамалари давомида илгари сурилган ташаббус ва фикр-мулоҳазалар асосида 100 га яқин концептуал ҳамда 1000 дан зиёд аниқлик киритувчи ва таҳририй таклифлар Давлат дастурида акс эттирилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати