“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиздаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасалар томонидан Республика ҳудудлари бўйлаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Мазкур лойиҳага “Тараққиёт стратегияси” маркази жамоаси ҳам ўз ҳиссасини қўшди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Экологик партияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтига қарашли майдонда дарахт экиш акцияси ўтказилди. Унга маҳалла фаоллари ва кўнгилли ёшлар ҳам жалб қилинди. Тадбир доирасида белгиланган ҳудудга 50 туп манзарали дарахт кўчати экилди. Экилган ҳар бир ниҳол “Яшил макон” платформаси орқали рўйхатга олиниб, уларнинг парвариши учун масъул шахслар бириктирилди. Ўз навбатида, Экопартия масъуллари экилган кўчатларнинг униб-ўсиши назоратга олинишини маълум қилди.
Таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш, хусусан, ҳар йили 200 миллион туп дарахт экиб бориш ва республикада яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, экиладиган ҳар бир дарахтни парвариш қилиш ва суғориш тизимини яратиш кўзда тутилган. Биргина Тошкент шаҳрида яшил майдонлар ҳудудини 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказиш мақсад қилинган.
Шундан келиб чиққан ҳолда 2024 йилги Давлат дастурида лойиҳа доирасида камида 200 миллион туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар кўчатларини, қаламчаларини экиш, республикада 444 та яшил боғлар барпо этиш белгиланган.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати